Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди
2020 йилда ПФЛ Қирғизистон ва Тожикистон клубларини Ўзбекистон лига кубоги мусобақасига таклиф этиб улгурганди.
Бироқ кейинчалик пандемия сабаб мусобақани ўтказиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқди. Эндиликда CAFA 6 мамлакат Лигаларини бирлаштириб, клублар ўртасида мусобақа ўтказишни режалаштирган. Бунга қадар ташкилот фақатгина турли ёш терма жамоалари иштирокида турнирлар ташкил этарди.
ПФЛ мазкур мусобақада ўз жамоаси билан иштирок этишга розилик билдирган. Бизгача етиб келган маълумотга кўра, Мусобақада Ўзбекистон ва Эрондан 1 тадан, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистондан 2 тадан жамоа иштирок этади. ПФЛ режасига кўра, CAFA турнирида Ўзбекистон шарафини мамлакат вице-чемпиони ҳимоя қилади. Чунки мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиблари сифатида "Насаф" ҳамда "Андижон" ОФК байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этади. Вице-чемпион эса шу тариқа халқаро майдонда ўз омадини синаб кўрадиган учинчи жамоага айланади.
Мусобақа катта эҳтимол 2025 йилнинг апрель-май ойларида бўлиб ўтади.